Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Новосибирскдан муносабат: Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муносиб кафолатлайди

НОВОСИБИРСК, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда мамлакатимиз Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича берган таклифларига Новосибирскда яшовчи фаол ватандошларимиз “Дунё” ахборот агентлигига ўз фикр-мулоҳазаларини йўллади.


Исмоил Рустамов, Новосибирск шаҳридаги ўзбек диаспора ташкилоти вакили:

– Мен Сибирь ҳудудида салкам 30 йилдан буён меҳнат қилиб келаман. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Конституциямизни такомиллаштириш бўйича илгари сурилган таклифларни синчковлик билан ўқиб, уларни бугунги кундаги ҳаётимиз учун қанчалик муҳим эканлигини англаб етдим.

Айниқса, давлатимиз хорижда яшаётган фуқаролар ва ватандошлар билан алоқаларнинг сақланиб қолиши ҳамда ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши тўғрисидаги бандни киритилиши биз учун жудаям катта имконият эшикларини очиб беради.

Бу менга ва менга ўхшаган хориждаги ватандошларга миллий маданиятимизни, урф-одатларимизни янада кенгроқ тарғиб этишга шарт-шароит яратиб, келгусида ўсиб келаётган фарзандларимизни эркин ва фаровон ҳаётини кафолатлашга хизмат қилади.

Бобур Саидов, Новосибирск давлат униветитети магистранти, SOFTIX.UZ компаниясининг веб-дастурчиси:

– Мен ёш бўлсам-да, мутахассислигимдан келиб чиқиб, жуда кўплаб давлатларнинг қонунчилиги билан танишиб чиққанман. Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар менга янада илҳом бағишлади.

Бунга бир мисол сифатида ҳар ким Интернет жаҳон ахборот тармоғига кириш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши мен каби IT-технологлар учун жудаям фойдали бўлади.

Мухтасар қилиб айтганда, Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муносиб кафолатлашига аминман.

Мавзуга оид

БААдаги ватандош: Инсон қадри, шаъни ва ...

Бирлашган Араб Амирликларида “Меҳмондўстлик соҳасидаги ўзгаришлар” китобини инглиз тилида ...

Малайзиядан муносабат: Инсон манфаатлари...

Малайзиянинг Осиё-тинч океани технология ва инновация университети раиси Пармжит Сингх «Ду...

Беларусдаги ватандош: Ўзбекистон нуфузин...

Беларуснинг Барановичи давлат университети 3-курс талабаси Умаржон Олимжонов «Дунё» АА уч...

Сўнгги янгиликлар