27/Март/2023 Конституциявий ислоҳотлар
НОВОСИБИРСК, 27 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консуллиги ташаббуси билан мамлакатимиздаги конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ватандош ёшлар ўртасида тарғибот акцияси ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумни қўллаб-қувватлаш бўйича «Янги Ўзбекистон Конституцияси - менинг Конституциям» «хештег»и остида ташкил этилган ушбу тарғибот акциясида Новосибирскдаги олий таълим муасасаларида таҳсил олаётган талабалар - Орифжон Аҳмаджонов, Аҳроржон Исроилов, Машрабжон Мингбоев ва Санжарбек Эргашев иштирок этишди.
Унда барча Ўзбекистон фуқаролари мамлакатимиз тараққиёти, аҳоли фаровонлиги, ёшларнинг порлоқ келажаги, инсон ҳуқуқларининг фундаментал асослари мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш учун 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда Конституциявий қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаб овоз бериш учун даъват этилган.