Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Март/2021   Медиа

Новосибирск телеканалида Ўзбекистоннинг гастрономик ва туристик имкониятлари намойиш этилди


НОВОСИБИРСК, 7 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ташаббуси билан ушбу шаҳарнинг “СТС Мир” телеканалида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ташкил этилган “Ошхонада биргаликда” (Вместе на кухне) махсус кўрсатувида ўзбек миллий таомларини тайёрлаш усуллари намойиш этилди, деб хабар бермоқда  “Дунё” АА мухбири.

 Маълумот учун: “СТС Ммир” телерадиокомпанияси Сибирь ҳудудидаги энг оммабоп ва кўпчилик севиб томоша қиладиган телеканаллардан бири ҳисобланади. Телеканал 24 соат давомида узлуксиз эфирга узатилади. “Ошхонада биргаликда” теледастурини 100 мингга яқин мухлис томоша қилади.

 Гастрономик шоуга Ўзбекистон фуқароси, Томск давлат архитектура-қурилиш университетининг 2-курс талабаси Козимжон Алимқулов таклиф этилди. У телетомошабинларни ўзбек пазандачилиги намуналаридан “шўрва” ва “димлама” таомларини тайёрлаш жараёни билан таништирди. 

 Бундан ташқари, ўзбек ошпази ўзбек миллий урф-одатлари, анъаналари хақида сўзлаб берди. Ўзбекистоннинг бой туризм салоҳияти, хорижий сайёҳлар учун мамлакатимизда яратилган кенг қулайликлар ва шарт-шароит ҳақида ҳам маълумот бериб, барча сибирликларни Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини зиёрат қилишга таклиф этди.

Мавзуга оид

Жанубий Корея телевидениесида Ўзбекистон...

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Корея Республикасининг етакчи милл...

Истиқлолимизнинг 30 йилик тантаналари Жа...

2021 йил 31 август куни «Янги Ўзбекистон» боғида давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига ...

Испания онлайн-нашри Ўзбекистонда туриз...

Испаниянинг «El Economista» онлайн-нашрида Ўзбекистон иқтисодиётида туризм соҳасининг буг...

Сўнгги янгиликлар