Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

18/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Нидерландиянинг Утрехт шаҳрида Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни ўтказилди


УТРЕХТ, 18 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил етилган 9-сайлов участкаси сайлов комиссияси аъзолари Утрехт шаҳрида Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнини ташкил қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Овоз бериш сайлов комиссияси аъзолари, ушбу мамлакатда яшаётган ўзбек диаспораси фаоллари иштирокида давлатимиз мадҳияси ижроси билан  бошланди.

COVID-19 пандемияси билан боғлиқ мавжуд вазият ҳамда Нидерландия қонунчилиги талабларини инобатга олган ҳолда овоз бериш жараёни санитария-эпидемиологик хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда ўтказилди.

Сайлов куни Брюсселдаги элчихонага келиш имконияти бўлмаган сайловчилар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқини амалга ошириши учун барча  зарур шароитлар  яратилди.

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси яна бир бор Бенилюкс мамлакатларида яшаётган юртдошларимизни 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган ушбу муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга чақиради.

Мавзуга оид

Германия, Швеция, Швейцария ва Чехиядаги...

Жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига пухта тайёргарлик...

Польшада Ўзбекистон Президенти сайловига...

Мамлакатимизнинг Варшавадаги элчихонасида Польша олий таълим муассасаларида таҳсил олаётга...

Шавкат Мирзиёевнинг Президент сайловидаг...

Ҳиндистоннинг сиёсий-таҳлилий нашрларидан бири - «Political Events» журналида «Шавкат Мир...

Сўнгги янгиликлар