Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Август/2022   Долзарб

Нидерландиядан муносабат: Тошкент ва Ар-Риёз ўз минтақаларининг маданий ва маънавий етакчилари ҳисоблангани ҳолда миллиардлаб мусулмонлар учун диққатга сазовор бўлган марказлардир

АМСТЕРДАМ, 19 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон – Нидерландия Дўстлик жамғармаси раиси Далия Алтунтепе Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонига давлат ташрифи якунларини шарҳлар экан, “Дунё” ахборот агентлигига ўзининг қуйидаги фикрларини билдирди:


- Ташриф ҳақиқатан ҳам тарихийдир. Эришилган иқтисодий келишувлар ўнлаб миллиард долларни ташкил этди, бу ташрифнинг иқтисодий кун тартиби чуқур ўрганилгани ва пухта ҳозирлик кўрилганидан далолат беради.

Рақамларни ҳисоблаш ва савдо-иқтисодий ҳамда сармоявий алоқаларни кенгайтириш истиқболларини таҳлил қилиш - иқтисодчилар  масаласи. Мен Ўзбекистон-Саудия ҳамкорлигининг сиёсий, маданий ва гуманитар жиҳатларига эътибор қаратишни истар эдим.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон сўнгги йилларда барча асосий шериклар билан ўзаро алоқаларни изчил мустаҳкамлаб бормоқда. Шунинг учун Ар-Риёз билан “кўприклар ўрнатилгани” аллақачон пишиб етилган табиий жараёндир. Айтиш мумкинки, шу тариқа Тошкент қайсидир даражада йўқотилган вақт ва имкониятларни ўз ўрнига қўйди.

Шу билан бирга, Тошкент ва Ар-Риёз ўз минтақаларининг нафақат иқтисодий, балки маданий ва маънавий етакчилари бўлиб, Маккада Ҳаж зиёратини, Ўзбекистонда эса кичик Ҳаж зиёратини бажаришни орзу қиладиган миллиардлаб мусулмонларни ўзига жалб қилиб турувчи марказлар - Ислом динининг энг буюк илоҳиётчилари ватани ҳисобланади. Ўйлайманки, айнан шу жиҳатларнинг ўзиёқ ушбу мамлакатлар ўртасидаги алоқалар тарихан қанчалик мустаҳкамлигини ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари қанчалик кенг очилганини таъкидлайди.

Айтиш мумкинки, Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташриф буюргани ҳолда нафақат Ар-Риёз билан муносабатларда, балки ўз давлати тарихида ҳам жуда муҳим саҳифани очди. Энди бу келишувлар ижрочилар томонидан амалга оширилиши керак, холос.

Мавзуга оид

Германиядан муносабат: Олий даражадаги в...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чж...

Наврўз байрами шодлик, эзгулик ва янгила...

Илгари хабар берилганидек, халқимизнинг ардоқли айёми – Наврўз байрами муносабати билан хо...

Технопаркда замонавий корхона ишга тушди...

Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Технопаркка ташриф буюрди....

Сўнгги янгиликлар