Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

26/Октабрь/2021   Медиа

Нидерландия матбуоти Ўзбекистондан мева импорт қилиш истиқболлари ҳақида ёзди


АМСТЕРДАМ, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. «frankcreations.org» (Нидерландия) ахборот-таҳлилий порталида «Қишлоқ хўжалиги соҳасида Ўзбекистон-Нидерландия ҳамкорлигининг имкониятлари» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Нидерландия ва Ўзбекистон узоқ йиллик ҳамкорликка эга. Бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда агро-озиқ-овқат секторига катта аҳамият берилмоқда. Нидерландия  ҳукумати Ўзбекистонда боғдорчилик ва чорвачилик ривожига ҳисса қўшмоқда», - дейилади мақолада.

Нашрда таъкидланишича, қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётининг энг муҳим сектори бўлиб, у ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 28 фоизини ташкил этади. Пахта ва ғалла мамлакатнинг асосий экинлари бўлиб, мева-сабзавот етиштириш 2020 йилда Ўзбекистон даромадининг қарийб 8,8 фоизини ташкил қилди.

Муаллиф 2020 йил сентябрь ойида ўзбек қовунлари биринчи марта Нидерландия бозорига киритилганини маълум қилади. «Нидерландиялик истеъмолчилар дунёнинг турли мамлакатларидан келтирилган мева маҳсулотларини харид қилишни хуш кўради. Ўзбекистон мевалари уларнинг танлов имкониятини кенгайтирди. Ўзбек мевалари хуштаъмлиги билан бошқа мамлакатлар маҳсулотларидан ажралиб туради, - деб ёзади Нидерландия  матбуоти. - Бу борада қовун яхши мисол бўла олади. Ўзбекистон полиз экинлари етиштириш учун қулай иқлимга эга бўлиб, улар экологик  жиҳатдан тоза ҳисобланади. Бозорда талаб катта бўлган майиз ва қуритилган ўрик ҳам Нидерландияга импортни кўпайтиришда қулай имконият бермоқда».

 

Мавзуга оид

Эрондан муносабат: Ўзбекистон замини тар...

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Маданият институтининг веб-саҳифасида жорий йил 16 июнь куни...

Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти Саудия А...

Саудия Арабистонининг етакчи нашрларидан бири - “Ар-Риёд” газетасида “Ўзбекистон элчиси с...

Алишер Навоийнинг бой маънавий-адабий ме...

Мисрнинг “Ал-Хабар ал-ёум” газетаси буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 58...

Сўнгги янгиликлар