Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Сентябрь/2021   Иқтисодий дипломатия

Нидерландия чорвадорларининг тажрибаси Ўзбекистонда қўлланилади

АМСТЕРДАМ, 7 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси қишлоқ хўжалиги жабҳасидаги илғор хорижий тажриба ўрганилиши ҳамда уларнинг мамлакатимиз тадбиркорлари томонидан тадбиқ этилишини ташкил этиш, шунингдек, ишончли сармоявий, ишбилармон ва савдо шерикларини топиш орқали ушбу тармоқни ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Жумладан,  Нидерландияда 1874 йил ташкил топган ва ҳозирги пайтда 23 минг аъзони ўз атрофига бирлаштиргани ҳолда дунёнинг 60 мамлакатида 50 мингдан зиёд истеъмолчига эга бўлган «CRV» кооперативи ўзбекистонлик дипломатларнинг эътиборини тортди. Ушбу кооператив жаҳоннинг 12 мамлакатида ўз ваколатхонасини очган. «CRV» энг кўп гўшт ва сут берадиган қорамолларнинг маълумотлар базасини яратиш орқали уларнинг зотини яхшилаш билан шуғулланади. Шунингдек, компания зотдор қорамоллар хўжаликлари бошқаруви тизимини йўлга қўйиш бўйича ҳам хизматлар кўрсатади. Компаниянинг йиллик айланмаси 170 миллион еврони ташкил этади.

Нидерландиянинг зотдор қорамолларни парваришлаш бўйича илғор тажрибаси билан танишиш мақсадида элчихона томонидан ўзбекистонлик тадбиркорлар учун танишув сафари уюштирилди. Хусусан, Фарғона вилоятидан «POBBUS» МЧЖ бош директори Исоқжон Насритдинов Нидерландияда бўлиб, «CRV» кооперативи  раҳбарияти билан муваффақиятли музокаралар ўтказди.

Хусусан, Анем шаҳрида «CRV» бош менежери Том Ван дер Мюлен билан бўлиб ўтган учрашув чоғида Нидерландия томони кооператив фаолияти ҳамда бутун дунё бўйлаб уруғ етказиб бериш ва қорамоллар насли ҳамда сифатини яхшилаш бўйича хизматлар кўрсатиш борасида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик тажрибаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.

Ўз навбатида, ўзбек тадбиркори Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, фермерларни қўллаб-қувватлаш, чет эллик сармоядорлар учун яратилган қулай шароитлар ва тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида сўзлаб берди.

Сафар натижалари бўйича «POBBUS» МЧЖ ва «CRV» кооперативи ўртасида зотдор қорамоллар хўжалигини ривожлантириш ҳамда Европанинг илғор технологиялари ва билимларини тадбиқ этиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди. Томонлар мамлакатимизга зордор буқаларни етказиб бериш ва ўзбек мутахассислари тайёрланиши тизимини йўлга қўйиш бўйича қўшма лойиҳа ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

ИТСВда Ўзбекистон-Мўғулистон ҳамкорлигин...

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ҳуррам Тешабоев ҳамда Мўғули...

Ўзбекистон ва Қатар Бош вазирлирининг ў...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ­– инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқ...

Сўнгги янгиликлар