Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Апрель/2020   Иқтисодиёт

Навоий вилоятида 2020 йилнинг биринчи чорагида қарийб 95 миллион долларига тенг маҳсулотлар экспорт қилинган


ТОШКЕНТ, 4 апрель. /«Дунё» АА/.  Коронавирус пандемияси даврида  мамлакатимизда экспорт-импорт ҳажмларининг барқарорлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар кучайтирилмоқда. Хусусан бу борада Навоий вилояти экспортчилари томонидан 2020 йилнинг 1 чорагида  93,8 миллион долларга тенг бўлган маҳсулотлар экспорти амалга оширилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Давлат божхона қўмитаси манбасига асосланиб.

  Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 миллион доллар ёки 15 фоизга кўп демакдир.

Жорий йилда экспорт ҳажмининг 31,5 миллион долларга тенг қисми ҳудудий корхоналар ҳиссасига тўғри келган бўлса, тармоқ корхоналари томонидан 62,3 миллион долларлик товарлар чет элдаги ҳамкорларга юборилган.

Тармоқ корхоналари томонидан асосан табиий қазилмалар экспорт қилинган бўлса, ҳудудий корхоналар экспортида бир мунча хилма-хилликни кузатиш мумкин. Хусусан, ушбу корхоналар томонидан калава ип, тўқимачилик маҳсулотлари, дарахт ва ўсимликлар, мева-сабзавот маҳсулотлари, пластмасса ва ундан тайёрланган буюмлар каби жами 27 хил товар экспорт қилинган.

Мавзуга оид

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давла...

2020 йил 1 апрелда қабул қилинган айрим сабзавот ва дон маҳсулотларига импорт божларини ол...

Мозори Шарифда очилган янги ишлаб чиқари...

Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида ўсимлик ёғи ишлаб чиқариладиган модулли корхонанинг та...

Сеулда Корея Республикаси ва Марказий Ос...

Сеулда кеча Корея Республикаси ва Марказий Осиё ўртасида иқтисодий ҳамкорлик масалалари бў...

Сўнгги янгиликлар