Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Февраль/2021   Иқтисодий дипломатия

“Namaskar Eurasia Expo” онлайн-кўргазмаси доирасида ташкил этилган Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми ҳинд оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди


ДЕҲЛИ, 27 февраль. /“Дунё” АА/. Жорий йил 24-26 февраль кунлари Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси томонидан “Салом, Евросиё Экспо” (“Namaskar Eurasia Expo”) онлайн савдо кўргазмаси ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми ташкил этилди. Анжуманда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси раҳбарияти, икки давлат элчилари иштирок этди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги шерикликнинг янада кенгайиши нафақат икки давлат, балки Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга туртки бериши иштирокчилар томонидан таъкидланди.

Мазкур тадбир Ҳиндистоннинг етакчи оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Хусусан, “Millenniumpost”, “India News Republic”, “News24x7”, “Outlook India”, “News 18 Business” ва бошқа нашрларнинг электрон саҳифалари ва қатор электрон газеталарда дипломатик ваколатхона раҳбари маърузаси асосида мақолалар чоп этилди.

“Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси ҳиндистонлик компанияларни мамлакатнинг турли давлатлар билан ўрнатган эркин савдо шартномаларидан унумли фойдаланишга ва ўзаро манфаатли қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга чақирди. Икки мамлакатнинг иқтисодий ва савдо салоҳияти тўлиқ ишга солинмаганлигини назарда тутган ҳолда, савдо алоқаларини фаоллаштириш учун транспорт алоқаларини тезлаштириш орқали икки иқтисодиётнинг ўзаро алоқаларини кенгайтириш имкониятлари мавжудлигини айтди”, - деб хабар берилган мақолаларда.

Мавзуга оид

Мальта компанияси Ўзбекистон геология ре...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихона томонидан мамлакатимиз Геология ва минер...

Хитой компанияларининг Ўзбекистон қурити...

Мамлакатимизнинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонасида «Beijing GOKO Investment Managem...

Жанубий Кореянинг саноат чиқиндиларини қ...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси вакиллари «KC Green Materials» компанияси билан музокар...

Сўнгги янгиликлар