Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

26/Март/2020   COVID-19

Наманганда коронавирус билан касалланган бемор ҳақида маълумот берилди


НАМАНГАН, 26 март. /«Дунё» АА/. Наманган вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вилоятда коронавирусга чалинган илк бемор ҳақидаги қўшимча маълумотни эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА марказ манбасига асосланиб.

Маълум қилинишича, Наманган вилоятида жорий йилнинг 24 март куни  коронавирус инфекцияси тарқалган ҳудудлардан келган, яъни коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар билан мулоқотда бўлган 30 нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасига карантин кузатуви учун ётқизилган. Улардан текширув учун намуналар олинган.

Таҳлил натижаларига кўра, Наманган шаҳрида яшовчи бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.

«Олиб борилган эпидемиологик суриштирувлар жараёнида 1995 йилда туғилган фуқаро 2020 йил 12 март куни Истанбул – Тошкент йўналишида парвоз қилган самолётда Ўзбекистонга келган ҳамда 24 март кунига қадар уй шароитида тиббиёт ходимлари томонидан кузатувга олинган.

Ҳозирги кунда вирус юқтирган ҳамюртимиз билан мулоқотда бўлган оила аъзолари ва 11 нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди. Шунингдек, у билан иккиламчи мулоқотда бўлган 43 нафар инсон махсус жиҳозланган изоляторларга жойлаштирилди.

 Шу кунларда уларнинг соғлиги малакали мутахассислар томонидан назорат қилиб борилмоқда. 

Юқоридаги 54 нафар фуқаролардан вирусологик текширув учун намуналар олинди ва лаборатория таҳлиллари давом эттирилмоқда. Ушбу фуқаро билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттириляпти. Қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

“Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари!

Сизларга телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар орқали коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича доимий тавсиялар бериб борилмоқда. Сизлардан тиббиёт ходимлари томонидан берилаётган маслаҳатларга, тавсияларга амал қилишингизни, зарурат бўлмаган ҳолатларда кўчага чиқмасликни, ўзингиз ва оила аъзоларингизда касалликнинг бирор аломати сезилганда, хонадонингизга қолиб, 103 телефон орқали тез тиббий ёрдамни чақиришингизни сўраймиз”, дейди вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи ўринбосари Давлатали Қосимов.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси том...

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси томонидан ташкил этилган вебинарда Covid-19ни даъвола...

Болаларга СOVID-19 ҳақида тушунарли маъл...

Халқ таълими вазирлиги Америка Қўшма Штатлари ва Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаг...

Ўзбекистон ва Туркия Соғлиқни сақлаш ваз...

Ўзбекистон ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлари коронавирусга қарши курашда ҳамкорликни ян...

Сўнгги янгиликлар