Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Октабрь/2020   Жамият

Наманган вилоятида Марказий Осиёда ўхшаши йўқ масжид қурилмоқда

НАМАНГАН, 16 октябрь. /«Дунё» АА/. Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоятдаги Қодирхўжа Эшон ҳовлиси ҳамда «Ўн бир Аҳмад зиёратгоҳи» тарихий окбъектларининг ҳолати билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Қодирхўжа Эшон бундан 150 йил аввал вилоят ҳудудига илк фотоаппарат ва бошқа технологик ашёларни  олиб келган. Буюк маърифатпарвар ҳовлисини илм-фан,  маънавият, туризм марказига айлантириш мақсадида  ҳовлининг асл ҳолатини сақлаш лозимлиги алоҳида таъкидланди. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарига, ушбу мажмуада музей, кутубхона, Wi-Fi зона ташкил этилиб,  ёшларнинг ҳам севимли марказларидан бирига айлантирилади.

Бугун Шимолий Фарғона каналининг чап соҳилида «Афсоналар водийси» тематик парки билан ёндош сўлим гўшада  жойлашган «Ўн бир Аҳмад» зиёратгоҳ мажмуасида қурилиш ишлари авжида.

Шунингдек, бу ерда меъморий ечими жиҳатидан Ўзбекистонда ўхшаши йўқ,  ҳонақоҳ сиғими 4,5 минг,  умумий сиғими 15 минг намозхонга мўлжалланган Жомеъ масжиди барпо этилмоқда. 

«Бу маскан зиёрат туризми масканига айланиши,  инсонларни маънан ҳаловат топадидан жойи бўлиши керак.  Юқоридан катта шаршара қурамиз,  ундан тушган сув катта ариқ билан ёндош ҳовлиларга чиқиб кетади.  Ўртада катта фонтан ҳам дизайн жиҳатидан ўзига хос бўлади» - деди вилоят раҳбари.  

Мавзуга оид

Прага Метрополитан университети ўзбекист...

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Прага Метрополитан университети проректори Ярослав ...

Самарқанд давлат тиббиёт институти мамл...

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча Самарқанд давлат тиббиёт инсти...

Покистонлик журналист Ўзбекистон мадҳияс...

Шаҳид Ажмал Малик, “PTV-News” телеканали продюсери ва репортери (Покистон)...

Сўнгги янгиликлар