Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

19/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Нагоя ва Осака шаҳарларида Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш бўлиб ўтди


ТОКИО, 19 октябрь. /«Дунё» АА/. 16-17 октябрь кунлари Япониянинг Нагоя ва Осака шаҳарларида вақтинча  истиқомат қилаётган ва таълим олаётган юртдошларимиз учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Президенти сайловида  муддатидан олдин овоз бериш жараёни ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Сиёсий тадбир мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 54-сайлов участка комиссияси томонидан ўтказилди.

Муддатидан олдин сайлов  Ўзбекистон Конституцияси, янги қабул қилинган Сайлов кодекси, миллий сайлов қонунчилиги ҳамда Японияда COVID-19 пандемияси муносабати билан жорий қилинган талабларга риоя қилинган ҳолда уюштирилди.

Овоз бериш жараёнида ўз келажаги ва юртимиз равнақига бефарқ бўлмаган барча ватандошларимиз фаол иштирок этиб, ўз танловини амалга оширди. Сайловда қатнашган фуқаролар, ўз навбатида, сайлов участкаларида яратилган шароитларни юқори баҳолади.

Япониянинг ватандошларимиз истиқомат қилаётган мазкур йирик шаҳарларида муддатидан олдин овоз бериш жараёнининг ташкил этилиши фуқароларимизга мамнунлик  бағишлади.

Ушбу тадбирларни ўтказишда фаол юртдошларимиз, шунингдек, Нагоя ҳамда Осака шаҳарларида фаолият олиб бораётган ватандош ташкилотлар яқиндан ҳамкорлик қилган ҳолда ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси доирасида элчихона ҳузурида тузилган сайлов участка комиссияси ватандошларимиз ўртасида фаол тарғибот-ташвиқот тадбирлари, учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказди.

- Бугун мамлакатимиздаги муҳим сиёсий тадбир - Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнида иштирок этдим, -  дейди Кинжё Гакуин университети профессори Умида Ашурова. - Нагоя шаҳридаги ватандошларимиз ўз фуқаролик бурчини адо этиши учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Мен барча номзодларларнинг сайловолди дастурлари билан танишиб чиқдим ва ўзим маъқул топган номзодга овоз бердим.

Мавзуга оид

«The Korea Herald»: Сайлов натижалари ис...

Жанубий Корея матбуоти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти сайловидаги ишончли ғалаб...

Сиёсий партиялар – сайлов жараёнининг му...

«Миллий сайлов қонунчилигимизда сиёсий партияларнинг сайлов жараёнидаги иштироки эркин, м...

Польшалик халқаро кузатувчилар: МСКнинг...

Польшалик халқаро кузатувчилар Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бориши ва овоз...

Сўнгги янгиликлар