Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Апрель/2022   Таълим

Нагоя иқтисодиёт университети Ўзбекистонда ўз кампусини барпо қилади

ТОКИО, 29 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси вакиллари Нагоя иқтисодиёт университети президенти Сабури Харуо, профессор-ўқитувчилар ва ушбу олий таълим муассасасида таҳсил олаётган ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Университет президенти Сабури Харуо билан бўлиб ўтган мулоқотда алоҳида шериклик алоқаларини ўрнатишга қизиқиш билдирилди. Қайд этилишича, ҳозирги кунда Нагоя иқтисодиёт университетида 29 нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда. Бундан ташқари, ушбу япон университети Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйган.

-Биз Ўзбекистон университетларидан бирида Нагоя иқтисодиёт университетининг кампусини очишга тайёрмиз, - деди Сабури Харуо. - Айни пайтда ушбу лойиҳа концепцияси устида қизғин иш олиб борилмоқда.  Шунингдек, биз Япониядан 15 нафар профессор ва 50 нафар талабани қисқа муддатга Ўзбекистонга таклиф этиш дастурини ҳамда икки давлат университетлари ректорларининг навбатдаги форуминини ўтказишни ҳам қўллаб-қувватлаймиз.

Ўзбекистон дипломатларининг Нагоя иқтисодиёт университетида таҳсил олаётган ватандошлар билан ҳам алоҳида мулоқоти ташкил этилди. Учрашув чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ёшларга оид давлат сиёсати, хориждаги ватандошларни қўллаб-қуватлаш бўйича олиб борилаётган эътиборга молик ишлар тўғрисидаги атрофлича фикр юритилди.  

Мавзуга оид

Фарғонада муҳандислик, машинасозлик, меъ...

Ўзбекистон дипломатлари Фарғона вилояти ҳокимлиги вакиллари билан биргаликда янги Ўзбекис...

Таълим соҳасида Ўзбекистон - Ҳиндистон ҳ...

Деҳлидаги элчихонамиз СС ҳамда таълим соҳасидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлик алоқаларин...

Ўзбекистон элчихонаси: ТДИУда Буюк Брит...

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) ва Порт...

Сўнгги янгиликлар