Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Январь/2022   Иқтисодиёт

Муқобил энергия воситасида ишлайдиган иситиш тизимини жорий этган лимон етиштирувчиларга субсидия ажратилади

ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Вазирлар Маҳкамасининг «Муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш тизимини жорий этган лимон етиштирувчиларни, шунингдек, янги лимонзорларни  барпо этиш ва кўчатлар харид қилишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


  Унда лимон етиштирувчиларни муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш тизими билан таъминлаш, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилишни қўллаб-қувватлаш вазифалари  белгиланди.

Ҳукумат қарори билан лимон етиштириш учун иссиқхоналар қуриш даврида муқобил энергия объектлари қийматининг бир қисмини (табиий газга нисбатан) қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Низом субсидиялар ажратиш тартибини назарда тутади, ариза топширишда зарур ҳужжатлар рўйхатини, шунингдек, 5 йил давомида маблағлардан фойдаланишни мониторинг қилиш тартибини белгилайди.

Ҳужжатга кўра, муқобил энергиядан фойдаланган ҳолда иситиш ускуналари қийматининг 30 фоизигача муқобил энергия манбалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхонани ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхонани ривожлантириш жамғармаси томонидан қопланади.

Шунингдек, Агентлик билан талабнома берувчи ўртасида бир ой муддатда талабнома берувчининг аризасида кўрсатилган асосий банк ҳисоб варағига ўтказиладиган субсидия ажратиш тўғрисида шартнома тузилади.

 Қарор билан янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини  қоплаш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

Унга кўра, ҳужжат субсидиялар ажратиш тартибини ҳамда ариза беришда зарур ҳужжатлар рўйхатини белгилайди. Низомга кўра, янги лимон плантацияларини етиштириш ва кўчат сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар ҳар юзтасига кўпи билан 300 минг сўм миқдорида субсидия тарзида қопланмоқда.

Субсидия лимонзорларни барпо этиш ва уларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича туман ишчи комиссиясининг далолатномалари Агентликка тақдим этилгандан кейин бир ой муддатда ажратилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ўтган йили салкам 25,5 миллиа...

Ўтган йили Ўзбекистон 25 миллиард 461 миллион АҚШ доллари миқдорида товар ва хизматларни и...

Пекинда бўлиб ўтган вебинар “Агроэкспорт...

Дунёда, шу жумладан, Хитойда мамлакатимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бў...

Ўзбекистон делегацияси МАГАТЭ анжуманида...

Ўзбекистон делегацияси Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ)нинг Венадаги бош қ...

Сўнгги янгиликлар