Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   Иқтисодий дипломатия

Москвада Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Кеча Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда икки томонлама иқтисодий шерикликнинг жорий ҳолати ва уни янада кенгайтириш бўйича навбатдаги тадбирлар юзасидан конструктив фикр алмашилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилининг маълум қилишича,  томонлар Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссияси йиғилиши муваффақиятли ўтказилганлигини қайд этиб, ўзаро муносабатларнинг бундай шакли икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг самарали воситаси эканлигини таъкидлади.

Инвестициявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, томонлар Ўзбекистон иқтисодиётига Россия инвестициялари оқимининг юксалаётган динамикасини юқори баҳолаб, саноат кооперациясининг қўшма лойиҳаларини кўпайтириш муҳимлигини таъкидладилар. Учрашув иштирокчиларининг фикрича, Россия ишлаб чиқарувчиларининг технологик имкониятлари ва Ўзбекистоннинг хом ашё базаси ва иқтисодий ресурсларини ҳисобга олган ҳолда мазкур йўналиш янада ривожланиш учун салмоқли салоҳиятга эга.

Ўзаро савдо ривожланишида ижобий тенденция қайд этилди. Хусусан, 2020 йил якунларига кўра, Ўзбекистон – Россия товар айланмасининг ўсиши 2019 йилга нисбатан 13 фоизни ташкил этди ва жорий йилнинг январь – май ойлари мобайнида бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга ошди. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг Россияга етказиб берилаётган экспорт ҳажми 24 фоизга ўсди.

Шу нуқтаи назардан, томонлар 2020 йил октябрь ойида Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида эришилган савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги келишувларнинг бажарилишини муҳокама қилдилар. Комиссиянинг навбатдаги йиғилишининг кун тартибини муҳокама қилиш ҳамда янги инвестиция лойиҳалари ва савдо битимларини ишлаб чиқиш мақсадида икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ишини фаоллаштириш ва 9 та кичик комиссиялар йиғилишларини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро иқтисодий ҳамкорлик доирасида муштарак вазифаларни ҳал этишни жадаллаштириш мақсадида навбатдаги амалий саъй-ҳаракатларни белгилаб олди.

Мавзуга оид

Осиё ҳамкорлик мулоқотига аъзо мамлакатл...

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Осиё ҳамкорлик мулоқотига (ОҲМ) аъзо мамлакатлар савдо-са...

Франция минтақалари Ўзбекистон билан ҳам...

Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонаси «Шимол-Жануб» иқтисодий ва маданий ривожланиш агентли...

ИТСВда «JETRO» Япония ташқи савдони рив...

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) ҳамда «JETRO» Япония ташқи савдо...

Сўнгги янгиликлар