Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Июнь/2021   Сиёсат

Москвада Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилиши бўлиб ўтди


ТОШКЕНТ, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг 2-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ҳукумат раҳбари матбуот хизматининг малум қилишича, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин раислигида ўтган йиғилишда давлатларимиз раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон - Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари аниқ амалий мазмун билан бойигани алоҳида таъкидланди.

 Олий даражада эришилган келишувларнинг ижроси изчил таъминланаётгани қайд этилди. Вазирлик ва идоралар фаол мулоқот олиб боришмоқда, турли даражадаги ташрифлар ташкил қилинмоқда, ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишлари белгиланмоқда. 

 Ушбу барча фаол алоқалар Ўзбекистон Президентининг Россияга бўлажак давлат ташрифининг кун тартиби мазмунини бойитишга хизмат қилмоқда.

 Ҳукумат раҳбарларининг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда.

 Пандемияга қарамай, йил бошидан ўзаро савдо суръатларининг ўсиши таъминланган.  Жорий йилнинг ўтган даврида  товар айланмаси ҳажми 15 фоизга ошди.

 Икки мамлакат Президентлари томонидан ҳукумат раҳбарлари зиммасига яқин даврда товар айланмасини 10 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган. Икки томонлама савдо ҳажмининг барқарор ўсиши таъминланса ушбу натижага эришиш мумкин.

 Россия Ўзбекистоннинг  йирик сармоядорларидан биридир. 

 Россия  компания ва банклари маблағлари Ўзбекистоннинг асосий тармоқлари – нефть ва газ, кон металлургия, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа  соҳаларга йўналтирилган.

 Ўзбекистонда  Россия капитали иштирокида 2 мингдан зиёд корхона  фаолият олиб бормоқда. 

 Йиғилишда, шунингдек, транспорт, таълим, тиббиёт, ташқи меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 

 Йиғилиш якунлари юзасидан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди.

Мавзуга оид

Олий Мажлис Сенати раиси ва Туркий Кенг...

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева кеча Туркий тилли давлатлар ҳамкорли...

Янги парламент комиссиясининг биринчи ма...

Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларн...

Ўзбекистон Президенти номига самимий қут...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар...

Сўнгги янгиликлар