30/Январь/2023 Саналар
МОСКВА, 30 январь. /“Дунё” АА/. Бугун Москвада Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов бошчилигида мамлакатимиз дипломатия миссияси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари, ўзбек диаспора ташкилотлари раҳбарлари Ислом Каримов хиёбонига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириб, унинг Москвада ўрнатилган ҳайкали пойига гул қўйди.