Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Июль/2022   Жамият

Молдавадаги ватандош: Ўзбекистон рамзларини кўрганда қалбимизда яширин туйғу жунбушга келади, ватанпарварлик ҳисси кучаяди

КИШИНЁВ, 2 июль. /«Дунё» АА/. Молдовада яшаётган ватандошимиз Салимжон Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун  муносабати билан юртдошларимизга ўз қутловини йўллади, деб хабар «Дунё» АА мухбири.


-Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгидир. Давлат рамзлари ҳамиша улуғ ва муқаддас саналади. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган ёрқин тимсолдир.

Мамлакатимизнинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодасидир.

Ушбу рамзлардан бири - Давлат герби бўлиб, у давлатимизнинг сиёсий, миллий, хўжалик, жуғрофий, этник ва бошқа ўзига хос хусусиятларини ҳамда бой тарихий анъаналарини ўзида мужассамлаштирган.

Халқимизда бир нақл бор «Мусофир бўлмагунча мусулмон бўлмайсан!». Ёшлигимда мен учун эриш туйилган ушбу сўзларни Молдова давлатига тақдир тақазоси билан яшаш учун келганимдан сўнг англадим.

Айтиб ўтиш жоизки, ҳорижда Ўзбекистон рамзларини кўрган ҳар бир юртдошимизнинг қалбидаги яширин туйғу жунбушга келади ватанпарварлик ҳисси кучаяди. 

Ватанимдан олисда бўлишимга қарамай, юртимизда кечаётган ислоҳотлар натижасини  диққат билан кузатиб келаман.

Барча юртдошларимизни давлатимиз Герби куни билан чин қалбимдан табриклайман!  

Мавзуга оид

Тошкент шаҳрида нодавлат шаклдаги Япони...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида Япония рақамли университет...

Ўзбекистонлик 11 ҳайдовчи коронавирус ту...

COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Туркманистон – Эрон чегараси ёпи...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги инвесторларни ...

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфида бўлган ва Тошкент шаҳар Чилонзор тумани А...

Сўнгги янгиликлар