Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Май/2022   Марказий Осиё

МОХИда Ўзбекистон ва Қозоғистон таҳлил марказлари ўртасидаги ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 13 май. /«Дунё» АА/. Марказий Осиё халқаро институтида (МОХИ) Қозоғистон элчиси Дархан Сатиболди билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.


Институт томонидан маълум қилинишича, меҳмонга Марказий Осиё халқаро институти олдидаги мақсад ва вазифалар, институтнинг маҳалллий ва хорижий, жумладан, Қозоғистондаги шериклар билан ҳамкорликда амалга ошираётган тадбирлари ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Давлатларимиз раҳбарларининг кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро  ишончни янада мустаҳкамлаш борасидаги қатъий сиёсий иродаси туфайли 2021 йилнинг 6 декабрида Ўзбекистон-Қозоғистон кўп қиррали алоқаларининг шонли йилномасида янги ёрқин саҳифа очилгани – Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кенг кўламли  шерикчиликни иттифоқчилик муносабатлари даражасига олиб чиқиш  тўғрисида қарор қабул қилингани чуқур мамнуният билан қайд этилди.

Учрашувда, шунингдек, олий даражалардаги сўнгги ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга кўмаклашиш, Марказий Осиёда минтақавий ўзаро ҳамкорлик, уни  кенгайтириш ва  мустаҳкамлаш, мамлакатларимизнинг  етакчи таҳлилий марказларининг  икки томонлама ва кўп томонлама таркибдаги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат якунида икки томонлама ва минтақавий шерикчилик масалалари ҳамда икки мамлакат илмий-академик алоқаларини фаоллаштириш бўйича мунтазам мулоқотни қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Акрамжон Неъматов: Ўзбекистон-Жанубий Ко...

Бугун Тошкентда “Ўзбекистон-Корея: келажакка назар” мавзусидаги экспертлар форуми бўлиб ўт...

Қирғизистон Ўзбекистон билан дўстлик ва ...

Бугун Бишкекда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сард...

Ашхободда «Тошкент» боғи барпо этилади...

Туркманистон пойтахтида барпо этиладиган янги «Тошкент» истироҳат боғи ўзбек ва туркман х...

Сўнгги янгиликлар