Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

14/Ноябрь/2021   Долзарб

МОХИ эксперти: Инжиниринг ва технология марказлари - минтақа инновацион ривожланишининг калити

ТОШКЕНТ, 14 ноябрь. /«Дунё» АА/.  «Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбулда бўлиб ўтган Туркий кенгашнинг навбатдаги саммитидаги нутқида Инжиниринг ва технология марказларини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди», - дея таъкидлади Марказий Осиё халқаро институтининг етакчи илмий ходими Азамат Тоҳиров  «Дунё» АА учун йўллаган шарҳида.


- Бу ташаббус бугунги кунда жаҳон иқтисодиётини ривожлантириш ва барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш мақсадида анъанавий ишлаб чиқаришларни янада модернизация қилиш ва рақобатбардош юқори технологияли саноат секторини, жумладан, кичик ва саноат корхоналарини яратиш зарурати билан асосланади.

Ривожланган мамлакатларда инжиниринг хизматлари бозори шаклланган ва мустақил саноат тури сифатида фаолият юритади. AҚШда, баъзи манбаларга кўра, турли йўналиш ва соҳадаги 25 мингдан ортиқ бундай ташкилот мавжуд бўлиб, саноат инжиниринги бозорининг айланмаси 47 миллиард долларни ёки ялпи ички маҳсулотнинг 1 фоизини ташкил қилади. Умуман олганда, глобал инжиниринг хизматлари бозори мутахассислар томонидан йилига 750 миллиард долларгача баҳоланмоқда.

Замонавий воқеликнинг ўзига хос хусусияти шундаки, инжиниринг хизматларининг асосий экспортчилари, асосан, Европанинг ривожланган мамлакатлари, AҚШ, Япония, Корея ва Хитой бўлиб қолмоқда.

Ўз навбатида, ушбу марказларни яратиш қуйидагиларга ҳисса қўшиши керак:

- технологиялар, асбоб-ускуналар ва маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва саноатда жорий этишга тайёрлаш бўйича тадбирлар тайёрлаш;

- йирик саноат мижозларини кўпроқ инновацияларни жорий этишга рағбатлантириш;

- янги билимларни ишлаб чиқиш ва такрорлаш учун ягона илмий-ишлаб чиқариш платформасини шакллантириш;

- янги юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш;

- бизнес ва илмий-техникавий салоҳиятни уйғунлаштириш, илмий тадқиқот ва ишланмалар харажатларини камайтириш.

Бир сўз билан айтганда, Президентимиз ташаббуси иқтисодиётларни инновацион ривожланиш йўлига ўтказиш учун унинг барча элементларининг ўзаро мувофиқлаштирилган ривожланишини таъминлайдиган минтақавий инновацион тизимни яратади.

Мавзуга оид

Мисрдан муносабат: Ўзбекистон Президенти...

Ўзбекистон Президентининг Пекинда қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида иштироки ва унинг ...

Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйич...

Адиш Агарвала, Халқаро юристлар кенгаши президенти (Ҳиндистон):...

Туркиядаги Ўзбекистон Конституцияси куни...

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Истанбул университетининг адабиёт факул...

Сўнгги янгиликлар