Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

18/Октабрь/2021   Медиа

Мисрдан муносабат: Тошкентда Ўзбекистон Президенти сайловини ёритиш бўйича Халқаро медиа-холл очилди


ҚОҲИРА, 18 октябрь. /«Дунё» АА/.  Мисрнинг «Ал-Баян» кундалик сиёсий-иқтисодий газетаси веб-сайтида Тошкентда Ўзбекистон Президенти сайловини кенг ёритиш бўйича Халқаро медиа-холл очилгани ҳақида  ахборот материали эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА муҳбири

Материал муаллифи Фотима Бадавийнинг ёзишича,  14 октябрь куни Тошкентда халқаро медиа-холлнинг  расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Олий Мажлис Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев, Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев ва «Юксалиш» ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов иштирок этди.

«Халқаро медиа-холлда  турли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, экспертларнинг сўнгги йилларда мамлакат ҳаётининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий соҳаларидаги ўзгаришлар ҳақидаги тақдимотлари,  сиёсий партияларнинг тадбирлари, шунингдек, матбуот анжуманлари  ўтказилади», - дея таъкидланади нашрда.

Президент сайловини ёритувчи Халқаро медиа-холл иши 26  октябрга қадар давом этади.

Мавзуга оид

Италия оммавий ахборот воситаларида Ўзбе...

Италия матбуоти ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг Душанбе саммитида Ўзбекистон т...

«Natural Gas World»: Ўзбекистон энергети...

«Natural Gas World» ихтисослашган халқаро онлайн-нашрида Ўзбекистон энергетика вазирлиги, ...

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси: Ма...

Ҳиндистоннинг етакчи ахборот агентликларидан бири - «Asian News International» («ANI News»...

Сўнгги янгиликлар