Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Июль/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Мисрдан муносабат: Конституцияни ислоҳ қилиш Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичга ўтиши учун муҳим қадам

ҚОҲИРА, 2 июль. /«Дунё» АА/. Мисрнинг «Руз ал-Юсуф» газетаси бош муҳаррири Исомиддин Абдулгаввод Ўзбекистонда умумхалқ муҳокамасига қўйилган  янги Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


-Мамлакат Бош қомусини ислоҳ қилиш Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичга ўтиши учун муҳим қадам деб ҳисоблайман, - деди у. - Ушбу ўзгаришлар халқ турмуш тарзининг барча жабҳаларини қамраб олаётгани ислоҳотлар нақадар долзарблигини кўрсатиб бермоқда.

Ўзбекистон раҳбарияти ёшлар, аёллар ва болалар ҳуқуқларига алоҳида эътибор қаратаётгани менинг эътиборимни тортди. Уларни ижтимоий қўллаб кувватлаш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, давлат томонидан хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиниши, тадбиркорликни қўллаб қувватланиши мамлакат ривожида муҳим ўрин тутади. Шу сабабли ушбу ўзгартишларни Конституцияга киритилиши хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, илғор иқтисодиёт тамойилларни тадбиқ этишга ишончли пойдевор қўяди.

Президент томонидан Конституцион ислоҳотлар муҳокамаси чоғида ташқи сиёсат концепциясига ҳам урғу берилди. Дарҳақиқат, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг минтақадаги ўрни кенгайиб бормоқда, жаҳон ҳамжамиятида унинг мавқеи сезиларли ошди. Бу эса жорий халқаро сиёсий вазиятга тўғри баҳо бериш, ташқи таҳдидларга самарали чоралар кўриш учун мустаҳкам ҳуқуқий база талаб этади.

Мисрда Ўзбекистон буюк тарихга эга давлат сифатида баҳоланади. Халқларимиз кўп асрлар давомида яқин ҳамкорлик қилиб келган. Ушбу муҳим сиёсий ислоҳотларни самарали ўтказиш ва илғор давлат барпо этишда муваффақиятлар тилаймиз.

Ишончим комил, доно ва фидойи ўзбек халқи ҳамжиҳатлик ва аҳилликда билдирган барча таклиф-мулоҳазаларни атрофлича ўрганиб, ўзининг порлоқ келажаги учун тегишли қарор қабул қилади.

Мавзуга оид

Саудия Арабистонидаги ватандош: Конститу...

Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар юзасидан Тоиф шаҳрида истиқомат қилаётган Ўзбеки...

Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар И...

Италиянинг «Askanews» онлайн-нашрида «Ўзбекистон, фуқароларнинг конституциявий ислоҳотлар ...

Фаол муҳокамалар конституциявий ислоҳотл...

БААдаги ўзбек диаспораси фаоли, «Инкас» компанияси раҳбари Улуғбек Мақсумов «Дунё» АА учун...

Сўнгги янгиликлар