Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Июль/2022   Ватандошларимиз

Мисрдаги ватандошлар билан онлайн-мулоқот ўтказилди

ҚОҲИРА, 2 июль. /“Дунё” АА/.  Ўзбекистоннинг Қоҳира шаҳридаги элчихонаси томонидан “Ватандошлар” жамоат фонди ва Ташқи ишлар вазирлиги вакилларининг Мисрдаги юртдошларимиз билан онлайн-мулоқоти ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда “Ватандошлар” жамоат фонди вакиллари томонидан хорижда истиқомат қилаётган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Суҳбат чоғида мамлакатимизда кенг муҳокама қилинаётган Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан ҳам фикр алмашилди. Ушбу муҳим жараёнда чет элда истиқомат қилаётган юртдошларимиз ҳам фаол иштирок этаётгани қайд этилди.

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонуни лойиҳасининг 22-моддасига мувофиқ давлат хорижда яшаётган фуқаролар ва ватандошлар билан алоқаларнинг сақланиб қолиши ҳамда ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши тўғрисида алоҳида банд киритилаётгани онлайн-мулоқот иштирокчилари томонидан илиқ кутиб олинди.

Самимий руҳда ўтган мулоқотда Мисрдаги юртдошларимиз ўзларининг таклифларини ҳам илгари сурди. Хусусан, ватандошларимиз хорижда бўлиб турган ёшлар учун бадиий адабиётлар тақдим этиш, Қоҳирада мамлакатимиз миллий байрамларини ўзбекистонлик таниқли санъаткорлар иштирокида кенгроқ нишонлашга қизиқиш билдирди.

Мавзуга оид

Тожикистон Миллий университети жамоаси м...

Кеча мамлакатимизнинг Душанбедаги дипломатик миссияси Тожикистон олий ўқув юртларида таҳси...

Наврўз байрами юксак инсоний қадриятлар ...

Ўлкамизга кириб келаётган қутлуғ айём – Наврўзи олам муносабати билан Малайзияда таҳсил ол...

Шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун ...

Флоридадаги вантандошларимиз Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун муно...

Сўнгги янгиликлар