Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

14/Октабрь/2022   Илм-фан

Мисрда араб адабиётининг Ўзбекистонда тадқиқ этилиши бўйича тақдимот ўтказилди

ҚОҲИРА, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти Муртазо Сайдумаров бошчилигида делегация Қоҳира университетида араб дунёсида асар яратиш ва уни таржима қилиш мавзусига бағишланган халқаро илмий анжуман ишида қатнашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ушбу илмий конференция Таржима бўйича халқаро мукофот ғолибларини тақдирлаш муносабати билан Подшоҳ Абдулло ибн Абдулазиз номидаги кутубхона ва Қоҳира университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Анжуманга Миср Маданият Олий кенгаши раиси Ҳишом Азмий раислик қилди. Тадбирни Саудия Арабистони Подшоҳи Абдулазиз номидаги кутубхона раҳбари Файсал ибн Муаммар кириш сўзи билан очди.

Муртазо Сайдумаров бадиий таржимадаги тажрибалари  ва «Араб адабиёти Ўзбекистонда. Тадқиқотлар ва таржималар» мавзусида маъруза қилди. Ўзбекистон вакили ўз нутқида мамлакатимизда араб адабиётини ўрганиш тарихи ва истиқболлари, мамлакатимиз кутубхоналарида сақланаётган китоблар ҳақидаги батафсил маълумотларни ўртоқлашди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доцентининг маърузаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ўз навбатида, Миср ва бошқа  араб олимлари ҳамда таржимонлар ўзбек арабшунослари билан яқиндан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирдилар.

Маълумот ўрнида қай этиш жоизки, Қоҳира университети дунё университетлари халқаро рейтингида мингталик рўйхатидан жой олшган (QS таснифи бўйича 550-600 ўрин). Университет 1908 йилда ташкил этилган бўлиб, у араб дунёсидаги энг йирик олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Унда 26 та факультет бўлиб, жами 260 минг нафар талаба таҳсил олади.

Мавзуга оид

Турк олимлари Мовароуннаҳрда тафсир илм...

Турк олимлари Мовароуннаҳрда тафсир илмининг ривожланишига оид илмий тадқиқотлар устида ...

Самарқандлик ўқитувчи ва талаба халқаро ...

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти вакиллари ”Новая наука” халқаро илмий тадқиқот ...

Халқаро семинар Имом Мотуридий ижодига б...

Семинарда марказ илмий ходимлари, юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ...

Сўнгги янгиликлар