Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Май/2022   Маданият

Миср вакиллари Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалида иштирок этиш учун Ўзбекистонга етиб келди

ТОШКЕНТ, 20 май. /“Дунё” АА/. Жорий йил 21-25 май кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалида иштирок этадиган Миср вакиллари Қоҳирадан Тошкентга етиб келди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Мамлакатмизнинг Қоҳирадаги элчихонаси маълумотига кўра, Миср делегацияси раҳбари Жаҳон ҳунармандчилик кенгашининг Африка бўйича минтақавий вице-президенти Пассент Носир хоним бўлиб, унга бир нафар моҳир заргар ва 3 нафар таниқли зардўз ҳамроҳлик қилмоқда.

Шунингдек, фестиваль доирасида ташкил этиладиган илмий анжуманда иштирок этиш учун Қоҳирадаги “Ҳивор” ахборот ва сиёсий тадқиқотлар маркази директори Аҳмад Тоҳир ҳам Тошкентга етиб келди.

Миср вакиллари Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрсатилаётган ҳар томонлама қўллов учун миннатдорлик билдирар экан, фестиваль якунига кўра Ўзбекистон ва Миср усталари ва мутахассислари ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилиши ҳамда зардўзлик ва заргарлик маҳсулотларининг ўзаро айирбошлаш ҳажми ошишига ишонч билдирмоқда.

Мавзуга оид

Инсоният бугунги кунда ҳам Имом Мотуриди...

Жорий йил 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида «Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таъли...

Нукусда опера санъатига ихтисослаштирилг...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-...

Навоий туркий тил инсон ҳиссиётлари ва т...

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига муносабати билан Озарбай...

Сўнгги янгиликлар