Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

09/Июль/2020   Иқтисодий дипломатия

Миср газетаси ўз ўқувчиларини Ўзбекистон банк тизимидаги ислоҳотлар билан таништирди

ҚОҲИРА, 9 июль. /Дунё АА/. Мисрнинг "Ал-Хабар ал-явм" ("Кун янгиликлари") газетасида 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлар тўғрисида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Манба ислоҳотлар самараси сифатида стратегия доирасида 2025 йилга келиб мамлакатда хусусий секторнинг банк активларидаги улушини 15 фоиздан 60 фоизгача ошириш режалаштирилганига алоҳида эътибор қаратади. Ўзбекистон раҳбарияти банкларни шакллантириш жараёнини жадаллаштиришга алоҳида ёндашув билан қараётганини таъкидлайди.

Шунингдек, мақолада мамлакатимиз банк тизими фаолияти тўғрисида гап кетганда, ҳозирги вақтда олтита тижорат банки – “Ипотекабанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Туронбанк”, “Асакабанк”, “Алоқабанк” ва “Агробанк” молиявий диагностика, хусусийлаштиришнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш масалаларида халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни бошлагани қайд этилади. Бошқа тижорат банкларини ҳам трансформация қилиш бўйича ишлар олиб борилаётгани бўйича маълумотлар келтирилади.

Мақолада давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз тижорат банклари раҳбарлари коррупцияни камайтиришга ва ушбу соҳага таъсир этувчи механизмларни қўллашга эътибор қаратишлари кераклиги ҳақидаги фикрлари қайд этилади.

"Президент банклар молиявий маблағларни давлат кўмагисиз мустақил жалб қилиши зарурлигини таъкидлади", дея хулоса келтиради Ал-Хабар ал-явм газетаси мухбири ўз мақоласида.

Мавзуга оид

Ўзбекистонлик мутахассислар Нидерландиян...

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг «Ўзбекистонда савдони ривожлантириш»...

Ўзбекистон минтақалари ва Туркиянинг Хат...

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Турки...

Ўзбекистон элчиси Озарбайжон қишлоқ хўжа...

Ўзбекистон элчиси Баҳром Ашрафхонов Озарбайжон қишлоқ хўжалиги вазири Инам Керимов билан у...

Сўнгги янгиликлар