Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   ТИВ янгиликлари

Миллий координаторлар ШҲТ Душанбе саммити кун тартиби ва ҳужжатлари бўйича келишиб олди


ДУШАНБЕ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Тожикистон пойтахтида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши ўз ишини якунлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

11-15 сентябрь кунлари давомида Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон миллий координаторлари Душанбеда ШҲТ юбилей саммити якунлари бўйича қабул қилинган кун тартиби ва ҳужжатлар лойиҳаси бўйича келишиб олди.

Кутилаётганидек, учрашув якунлари бўйича ШҲТга аъзо Давлат раҳбарлари кенгаши ташкилот раислигининг Ўзбекистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов Европа Иттифоқининг Ўзбе...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Германия э...

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунланаё...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун Миср элчиси Амира Фахмий бил...

Сўнгги янгиликлар