Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   Сайлов - 2021

Меҳнат мигрантларининг Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиши бўйича учрашувлар ўтказилмоқда


САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловига юқори савияда тайёргарлик кўриш ва самарали ташкиллаштириш мақсадида Санкт-Петербург шаҳридаги «БФА Девелопмент», «Строй сервис», «РосСтройИнвест», «Балтранс» ва «Нью Тайм» қурилиш ширкатларида ҳамда «Роскар» парандачилик фабрикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган юртдошларимиз билан  учрашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, ушбу корхоналарда айни пайтда 700 нафарга яқин ватандошимиз вақтинча иш билан таъминланган.

Учрашувларда фуқароларимизга Санкт-Петербург шаҳридаги  Бош консулхона фаолияти тўғрисида маълумот берилди. Жорий йил октябрь ойида ўтказилиши кўзда тутилган Ўзбекистон Президенти сайловида Бош консулхонада ташкил этилган сайлов участкаси ва унда овоз бериши тартиби тушунтирилди.

Корхоналар раҳбарияти билан бу ерда вақтинча меҳнат фаолиятини амалган ошираётган фуқароларга Президент сайловида овоз беришда қулайлик яратиш мақсадида  мазкур ташкилотлар ҳудудида муддатидан аввал овоз бериш учун сайлов участкаларини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.  

Тадбирда юртдошларимиз мезбон давлатнинг қонун-қоидалари ва коронавирус пандемияси муносабати билан жорий қилинган тартибга қатъий риоя этишга чақирилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ра...

Мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонасида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Зайн...

Ўзбекистон Президентлигига номзодлар кеч...

Ўзбекистон Президентлигига сайловлар бўйича сайлов кампанияси давом этмоқда...

Исроилда бўлиб турган ватандошлар Ўзбеки...

Кеча мамлакатимизнинг Исроилдаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган участка сайлов комисси...

Сўнгги янгиликлар