Uz / Ўз Ru En

Toshkent

06/Май/2021   ТИВ янгиликлари

МДҲ иштирокчи-давлатлари ташқи ишлар вазирликларининг юридик хизматлари раҳбарлари Маслаҳатлашув қўмитасининг 3-мажлиси бўлиб ўтди


ТОШКЕНТ, 6 май. /«Дунё» АА/.  Беларусь раислигида МДҲ иштирокчи-давлатлари ташқи ишлар вазирликларининг юридик хизматлари раҳбарлари Маслаҳатлашув қўмитасининг видеоконференция шаклидаги 30-мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Йиғилишда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг Маслаҳатлашув қўмитасидаги аъзолари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Тадбирда томонлар МДҲ доирасидаги ҳуқуқий ҳамкорликнинг умумий масалалари бўйича фикр алмашди.

 Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида тузиладиган халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича услубий тавсиялар лойиҳаси келишиб олинди. 

Россия Федерациясининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларига юбориладиган делегацияларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Конвенцияни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятининг натижалари тўғрисидаги маълумоти эшитилди.

Муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли баённома қабул қилинди.

Мавзуга оид

Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент вилоятида ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев ва ТИВнинг масъул ходим...

Ойбек Усмонов Ўзбекистоннинг Покистондаг...

Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Пок...

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган семи...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида республикамизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олди...

Сўнгги янгиликлар