Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Октабрь/2021   Сиёсат

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши Бишкекда бўлиб ўтади


ТОШКЕНТ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. МДҲ давлатларининг Ҳамдўстлик уставли ва бошқа органлари ҳузуридаги Доимий мухтор вакиллари кенгаши кеча 12 ноябрь куни Бишкекда ўтказилиши режалаштирилган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Бишкекка бўлиб қайтган Ижроия қўмита делегацияси мезбон давлатнинг МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишини ўтказишга ҳар томонлама тайёрлигини маълум қилди. Қирғизистон вакиллари билан имзоланган протоколда ташкилий ва протокол масалаларини ҳал қилиш тартиби, эпидемиологик хавфсизлик режимини таъминлаш чоралари белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг 15 октябрь куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтган йиғилишида 10 та ҳужжат имзоланган эди. 2022 йил Ҳамдўстликка раислик Қозоғистонга берилган.

Мавзуга оид

ШҲТ Бош котиби Владимир Норов: ШҲТ давла...

ШҲТ Бош котиби Владимир Норов кеча ЕХҲТнинг Марказий Осиё давлатларидаги ваколатхоналари р...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Россия эл...

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерациясининг Фавқулодда в...

Одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаг...

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунни имзо...

Сўнгги янгиликлар