Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Август/2022   Иқтисодий дипломатия

Масқат шаҳрида Ўмон савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

МАСҚАТ, 19 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Масқатдаги элчихонаси томонидан Ўмон Султонлиги Савдо-саноат палатаси ижрочи директори Ал-Фазал ал-Ҳинаий билан учрашув уюштирилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Учрашувда Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида савдоларни кўпайтириш, соҳада хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича юртимизда жорий этилган қулайликлар, хорижий ҳамкорлар учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ал-Ҳинаий сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўлами босқичма-босқич кенгайиб бораётганини таъкидлар экан, бу борадаги алоқалар кўламларини янада кенгайтириш учун ҳар икки давлат етарли даражадаги салоҳиятга эга эканлигини қайд этди.

Суҳбатдош мамлакатимизнинг кенг иқтисодий имкониятларини инобатга олган ҳолда Ўмон ишбилармон доиралари вакиллари этиборини Ўзбекистонга қаратиш борасида ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Ал-Ҳинаий, шунингдек, Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси билан ҳамкорлик ўрнатиш ва мамлакатимиз савдо майдончасини очиш нафақат Ўмон билан, балки қўшни Форс кўрфази ва Ғарбий Африка давлатлари билан ҳам савдо-сотиқ муносабатларини кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Ҳамкорликнинг дастлабки қадами сифатида икки мамлакат мутахассислари иштирокида онлайн мулоқот ўтказиш ҳамда Ўмонда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.

Мавзуга оид

ИТСВда инвестициялар ва ташқи савдо соҳа...

Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Уму...

Жанубий Корея томони билан «Tashkent Pha...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо ...

Ўзбекистон элчихонаси: Нидерландия инвес...

Нидерландиянинг «Compliment BV», «Bolderman Excursiereizen BV», «Molenkoning BV» ва «JPF-A...

Сўнгги янгиликлар