Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Май/2021   Парламент

Марказий Осиё ва Афғонистон учун минтақавий дастур доирасида кичик грантлар тақдим этилди


ТОШКЕНТ, 5 май. /«Дунё» АА/. Бугун Марказий Осиё ва Афғонистон учун «Дунё ёғдуси» ташаббуси минтақавий дастурининг VI таркибий қисми доирасида минтақада фуқаролик жамияти ташкилотлари учун кичик грантлар мусобақаси якунининг онлайн-тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, тадбирда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова иштирок этди.

Ушбу дастур гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилгани қайд этилди.

Маълумки, Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Қайд этилганидек, Дастур доирасида ушбу йўналишда миллий қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш методологияси ишлаб чиқилади, зўравонликнинг барча шаклларини таъқиқлаш, улардан ҳимоя қилиш ва қарши чора кўришни тартибга солувчи миллий қонунчиликка доир масалалар ўз аксини топади.

Бу йўналишда нодавлат-нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти ташкилотларининг ўрни катта.

Тадбирда Дастур доирасида ўтказилган мусобақа ғолибларига кичик грантлар берилди.

Шунингдек, кичик грантлар ғолиби бўлган минтақада фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари томонидан бугунги кунда олиб бораётган фаолияти ҳақида тақдимотлари тингланди.

Улар ушбу грант маблағлари ҳисобидан тазйиқ ва зўравонлик даражасини камайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишади.

Мавзуга оид

Эртага Бухорода Барқарор ривожланиш мақс...

Эртага Бухорода Ўзбекистон ҳукумати, Олий Мажлис, БМТ ваколатхонаси ва бошқа қатор халқар...

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати...

Шу кунларда Парламентлараро Иттифоқнинг «Пандемияни бугунги кунда енгиб ўтиш ва эртанги ку...

Республика кенгаши: Жорий йилнинг ўтган ...

Кеча Халқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлаш бўйича Республика кенгашининг навбатдаги ...

Сўнгги янгиликлар