Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

14/Декабрь/2021   Марказий Осиё

Марказий Осиё давлатлари, Россия ва Озарбайжон экспертлари 2021 йил августидан кейинги Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Марказий Осиё халқаро институтида (МОХИ) “2021 йил августидан кейинги Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик масалалари” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини якунлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари, Россия ва Озарбайжондан 90 га яқин эксперт ва олим, илмий тадқиқотчи ва талабалар иштирок этди. Улар орасида Россия Фанлар Академиясининг Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро алоқалар институти, Россия ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти, Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети, Санкт-Петербург давлат университети, Узоқ Шарқ федерал университети, Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг дипломатия институти, «TALAP» Амалий тадқиқотлар маркази (Қозоғистон), Қирғизистон энергетика ва саноат вазирлиги, Қирғизистон-Россия университетининг стратегик таҳлил ва прогнозлаштириш институти, Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети вакиллари, шунингдек, нодавлат тадқиқот марказлари раҳбарлари ва Марказий Осиё мамлакатларидан мустақил экспертлар бор эди.

Ўзбекистон томонидан МОХИ, давлатимиз раҳбари ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари қатнашди.

А.Горчаков жамғармаси Ўзбекистонда биринчи марта тадбир ўтказди. Бундан ташқари, жамғарма ўз тарихида илк бор ҳамкорлик битимини ҳам имзолади ва Марказий Осиё халқаро институти унинг ҳамкорига айланди.

Учта шўъба сессияси доирасида экспертлар ва анжуман иштирокчилари янги шаклланаётган дунё тартибида Марказий Осиё минтақасининг геосиёсий харитадаги ролини таҳлил қилиб, Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди, шунингдек, Марказий Осиё келажаги қиёфасига илмий назар ташлашди.

МОХИ директори Анвар Носиров Марказий Осиёда кенг кўламли ижобий ўзгаришлар, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш туфайли минтақамиз бутун жаҳон ҳамжамияти эътиборини тобора ўзига жалб этаётганини алоҳида таъкидлади. Унинг фикрича, бугунги кунда Марказий Осиё нафақат умумий тарих, маданият, анъана ва қадриятлар, балки умумий сиёсий, савдо-иқтисодий манфаатлар билан бирлашган алоҳида давлатлар эмас, балки глобал платформаларда тобора мустаҳкамланган минтақа сифатида қаралмоқда.

Шу нуқтаи назардан МОХИ директори Марказий Осиё хавфсизлиги ва минтақа давлатларининг келгуси тараққиёти Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга боғлиқлигини қайд этди.

Горчаков жамғармасининг ижрочи директори ўринбосари ва дастурлари директори Дарья Лобанова Ўзбекистон Россиянинг яқин ҳамкори эканини таъкидлади.

«Тошкентнинг Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида 2016 йилдан буён амалга оширилаётган минтақани мустаҳкамлашга қаратилган янги очиқ ташқи сиёсати туфайли жамғарма тарихида илк бор Ўзбекистонда тадбир ўтказилмоқда», - деди у.

Унинг фикрича, Марказий Осиё ва Россияни нафақат географик жойлашув, балки кенгроқ миқёсда ҳамкорлик қилиш имкониятлари ҳам бир-бирига боғлаб туради.

“Россотрудничество” ваколатхонаси раҳбари Михаил Вождаев ушбу тадбир Россия илмий-эксперт доиралари ва минтақа давлатлари ўртасидаги табиий ҳамкорлик эканини қайд этди.

Анжуманда Ўзбекистоннинг афғон муаммосини ҳал этишда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган конструктив позицияси урғуланди.

Тадбир иштирокчилари Марказий Осиё давлатларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билангина минтақада тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва изчил тараққиётни таъминлаш мумкин, деган якдил фикрга келди. Сўнгги йилларда ўзаро англашув, дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш тенденциялари ўзаро ҳамкорлик салоҳиятини сезиларли даражада оширгани, қардош халқлар ва мамлакатлар манфаати йўлида биргаликда ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун мавжуд улкан имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш лозимлиги таъкидланди.

Мавзуга оид

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти ташабб...

Жорий йил 31 март куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик к...

Олмаотада Қўшма демаркация комиссиясидаг...

Бугун Олмаотада Ўзбекистон-Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг Қўшма Ўзбекистон-Қозоғисто...

Марказий Осиё халқаро институтида Қирғиз...

Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Анвар Носиров кеча Қирғизистон элчиси Мус...

Сўнгги янгиликлар