Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Июнь/2021   Таълим

Марказий Осиё давлатлари ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ўтказилган «Марказий Осиё олий таълим макони: минтақавий ҳамкорлик, миллий ислоҳотлар» мавзусида Марказий Осиё давлатларининг олий таълим вазирларининг онлайн конференциясида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирликнинг маълум қилишича, А.Тошқулов Ўзбекистонда олий таълим тизимида олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар, халқаро таълим маконидаги интеграция ва ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, уни Европа Иттифоқи давлатлари билан кенгайтириш ҳамда истиқболдаги режалар бўйича маълумот берди.

Тадбирнинг аҳамиятли жиҳати шундан иборатки, унда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни ўзаро тан олиш, битирувчиларни иш билан таъминлаш, минтақада илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ҳамда аттестациядан ўтказиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, минтақа давлатларидаги олий ўқув юртлари доирасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини янада жадаллаштириш ғоялари илгари сурилди.

Мавзуга оид

Таълим соҳасида Ўзбекистон- АҚШ ҳамкорли...

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Американинг етакчи университетлари билан илми...

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган ма...

Жорий йил 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент,...

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агрот...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар ин...

Сўнгги янгиликлар