Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   Иқтисодий дипломатия

Мамлакатимиз сув хўжалиги жабҳасида Япония компанияси билан яқин ҳамкорликни кўзда тутадиган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади


ТОКИО, 16 сентябрь. /“Дунё”/. Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Азимжон Назаровнинг «Pacific Consultants Co., Ltd.» япон компанияси халқаро масалалар бўйича вице-президенти Сеиджи Наито билан видеоконференция алоқаси воситасидаги мулоқоти ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу онлайн тадбир чоғида сўнгги йиллар давомида мамлакатимизда сув хўжалиги жабҳасида ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотларга урғу берилган  Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятининг ҳамда «Pacific Consultants Co., Ltd.» копаниясининг тақдимотлари ўтказилди.

Ўзбекистон томони рақамли технологиялар асосида сув хўжалиги объектлари (сув омборлари) бошқарилишини автоматлаштириш, сув иншоотлари дренаж тизимларини модернизациялаш, фавқулодда вазиятларда олдиндан огоҳлантириш тизимини қўллаш ва бошқа йўналишларда Япония тажрибасини ўрганишдан манфаатдорлик билдирди.

Япон томони юқорида қайд этилган соҳаларда ўзбекистонлик ҳамкасблар билан ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилгани баробарида Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида худди ана шундай лойиҳалар бўйича «Pacific Consultants Co., Ltd.» копаниясининг иш тажрибасини ўртоқлашди.

Онлайн-мулоқот якунлари бўйича япон компанияси билан уч йил давомида ҳамкорликнинг “Йўл харитаси”ни ишаб чиқишга келишиб олинди. Унда мунтазам эксперт маслаҳатлашувларини ўтказиш, икки мамлакат мутахассисларининг Ўзбекистон ва Японияга сафарларини ташкил этиш, биргаликда амалга ошириш учун таклифлар лойиҳаларини тайёрлаш сингари ва бошқа қатор аниқ тадбирлар ўз ифодасини топади.

Мавзуга оид

Европа Иттифоқининг савдо бўйича комисса...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор...

ИТСВда Польша элчиси билан музокаралар ў...

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Польш...

ИТСВ: Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбоса...

Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Уму...

Сўнгги янгиликлар