28/Март/2023 Долзарб
КУАЛА-ЛУМПУР, 28 март. /«Дунё» АА/. «Kingsley Strategic Institute» таҳлил марказининг ижрочи директори Макс Сей Ўзбекистонда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотларга муносабат билдирар экан, «Дунё» ахборот агентлигига қуйидаги фикрларини билдирди:
-Ўзбекистон Конституциясига киритилиши таклиф этилган ўзгартишлар билан яқиндан танишганимдан сўнг шунга амин бўлдимки, бу жараён республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий равишдаги давоми ҳисобланади.
Энг муҳим жиҳат шундаки, Конституцияга киритилиши таклиф қилинаётган ўзгартиш ва қўшимчалар "инсон–жамият-давлат" тамойилига асосланган бўлиб, Ўзбекистоннинг амалдаги Асосий қонунининг барча бўлимларида туб ўзгаришлар қарор топишини назарда тутади.
Аҳоли вакилларидан 220 мингдан ортиқ таклифларнинг келиб тушгани ҳам ушбу Конституциявий ислоҳотнинг Ўзбекистон халқи томонидан астойдил қўллаб-қувватланаётганидан далолат беради.
Ишончим комилки, Ўзбекистонда амалга оширилаётган мазкур ислоҳотлар мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти ҳамда аҳоли фаровонлиги юксалишига хизмат қилади.