30/Июнь/2022 Конституциявий ислоҳотлар
КУАЛА-ЛУМПУР, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Осиё-Тинч океани технология ва инновациялар университети ректори Хари Нарайанан (Малайзия) Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотларнинг жамият тараққиётидаги аҳамияти хусусидаги фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
- Ҳозирги кунда дунё коронавирус пандемияси ва бошқа инқирозларнинг мисли кўрилмаган оқибатларига дуч келмоқда ва барча давлатлар иқтисодиётига улкан қийинчиликлар ва зарар етказмоқда.
Шу нуқтаи назардан қараганда, Ўзбекистон Конституциясига киритиш таклиф ыилинаётган ўзгартишлар ва қўшимчалар замирида халқ фаровонлиги ва мамлакат ижтимоий тараққиётини янада таъминлаш масалалари ётганлиги жуда муҳим ва тўғри, деб ўйлайман.
Ўзбекистон раҳбарияти сўнгги йилларда «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» тамойили асосида алқ ҳаётини тубдан яхшилаш бўйича мамлакатда кенг кўламли ижтимоий ислоҳотларни давом эттиришга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.
Ишончим комилки, Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар аҳоли фаровонлиги ошириш ва мамлакат тараққиёти учун хизмат қилади.