Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Август/2021   Долзарб

Малайзиядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг қўшнилар билан муносабатларни ривожлантириш бўйича прагматик стратегияси Марказий Осиёда мутлақо янги муҳитни яратди

КУАЛА-ЛУМПУР, 6 август. /«Дунё» АА/. Бугун Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви Малайзиянинг ижтимоий-сиёсий, эксперт-таҳлилий ва илмий-академик доиралари вакиллари орасида катта қизиқишга сабаб бўлмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Макс Сей, «Kingsley Strategic Institute»  ижрочи директори:

- Президент Шавкат Мирзиёевнинг қўшнилари билан муносабатларни ривожлантиришнинг ўта прагматик стратегияси Марказий Осиёда мутлақо янги муҳитни яратди ва бу  ўз мевасини бера бошлади.  Туркманбоши шаҳрида бугун бўлиб ўтган олий  даражадаги тадбир шундан  далолат бериб турибди.

Ўзбекистон раҳбарининг савдо алоқаларини ошириш, транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини  таъминлаш, шу жумладан, бу соҳаларда махсус минтақавий мониторинг тизимини жорий этиш, вирусли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича  тажриба алмашиш каби ташаббуслар пандемия билан боғлиқ бугунги мураккаб даврда жуда муҳим ва ўз вақтида амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистонда Орол денгизи инқирозининг салбий оқибатларини камайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни алоҳида қайд этишни истайман.

 Шу муноcабат билан «Марказий Осиё учун «яшил» кун тартиби» минтақавий дастурининг ишлаб чиқилиши ушбу табиий офат оқибатларини юмшатишга хизмат қилиши шубҳасиз, деб ўйлайман.

 Ўзбекистон  раҳбариятининг фақат биргаликда  минтақа олдида турган муаммолар ечимига эришиш, унинг бақарор ривожланишини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш мумкинлиги ҳақидаги қарашларига тўлиқ қўшиламан.

Мавзуга оид

Россиядан муносабат: Ўзбекистон Президен...

Европа-Осиё тадқиқотлари маркази директори Андрей Русаков "Дунё" ахборот агентлиги мухбири...

Ягона интерактив давлат хизматлари порта...

Энди Ягона интерактив давлат хизматлари портали тизимида архив маълумотлари (Мавзули сўров...

Аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун қ...

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигига қарашли Маънавия...

Сўнгги янгиликлар