Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


23/Сентябрь/2021   Долзарб

Малайзиядан муносабат: Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши кураш, атроф-муҳитни асраш ва биохилма-хиллик масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда


КУАЛА-ЛУМПУР, 23 сентябрь. /“Дунё” АА/. Малайзиядаги «Research For Social Advancement» (REFSA) таҳлил марказининг ижрочи директори Тан Е Хун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 76-сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларидаги нутқи юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши кураш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва биохилма-хиллик масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда.

Кейинги йиллар давомида Ўзбекистонда экология муаммолари ҳал қилиниши, хусусан, Орол денгизи қуриб бораётганининг оқибатларини бартараф этиш бўйича катта эътиборга сазовор чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Бугунги кунда жаҳонда Орол инқирози билан боғлиқ салбий ўзгаришларни, ушбу экологик фожеа нафақат Марказий Осиё мамлакатлари учун, балки бутун дунё миқёсидаги барқарор ривожланишга жиддий хавф солаётганини идрок этиш даражаси ортиб бормоқда. Жорий йил май ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюцияси қабул қилингани буни яққол тасдиқлайди.

Шу нуқтаи назардан БМТ шафеълигида глобал экологик сиёсатнинг устувор йўналишларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида 2023 йил Ўзбекистонда Атроф-муҳит бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юқори даражадаги Олтинчи Ассамблеясини ўтказиш таклифи жуда долзарб аҳамиятга эга. Чунки бу тадбир иштирокчилари томонидан Оролбўйи минтақасидаги вазият билан бевосита танишиш, экологик инқирозни ўз кўзи билан кўриш ва зарур хулоса чиқариш учун қулай имкониятни яратади.

Ишончим комилки, Ўзбекистоннинг ушбу ташаббуси жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланади.

Мавзуга оид

“Дунё” ахборот агентлиги Журналистика со...

Бугун “Туркистон” саройида Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб 2006 йил...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирус и...

Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг аҳволи қониқарли даражада....

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг...

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Оқилбек Ж...

Сўнгги янгиликлар