Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Март/2023   Конституциявий ислоҳотлар

Малайзия Ташқи ишлар вазирлигида учрашув бўлиб ўтди

КУАЛА-ЛУМПУР, 25 март. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчиси Равшан Усмонов Малайзия ташқи ишлар вазирлигининг Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Сайед Моҳамад Бакри бин Сайед Абд Раҳман билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Суҳбат давомида Ўзбекистон - Малайзия ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Мулоқот чоғида юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ўзаро алоқаларни диверсификация қилиш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар юқоридаги йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича амалий чора-тадбирларни муҳокама қилиш мақсадида дипломатик алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Мавзуга оид

Жиддадаги ватандош: Янги Конституциявий ...

Саудия Арабистонининг «Уммул Қуро» университети талабаси, ватандошимиз Умида Қурбонова «...

Япониядан муносабат: Ушбу муҳим ҳужжат м...

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилиши таклиф этилаётган ўзгариш ва қўшимчалар...

Польшанинг Млочини шаҳрида Янги Ўзбекис...

Ўзбекистон Польшадаги элчихонаси ташаббуси билан Млочин шаҳар ҳокимлиги ва маданият марказ...

Сўнгги янгиликлар