18/Май/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 18 май. /«Дунё» АА/. Малайзия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Камарудин Жаффар бугун ташриф билан Тошкентга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташриф дастурида Ўзбекистон Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида музокаралар, Тошкент давлат шарқшунослик университетида учрашув ўтказиш, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 30 март куни Куала-Лумпурда Ўзбекистон ва Малайзия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг бешинчи давраси бўлиб ўтган эди. Унда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.