Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


15/Апрель/2021   Парламент

Малайзия билан парламентлараро алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 15 апрель. /«Дунё» АА/. Кеча Қонунчилик палатасида Олий Мажлиснинг Малайзия парламенти билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро дўстлик гуруҳининг йиғилиши видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент қуйи палатаси маълумотига кўра, йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Улуғбек Иноятов, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси, Олий Мажлисининг Малайзия давлати парламенти билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари Шарофиддин Назаров, депутатлар ҳамда Малайзия парламенти Вакиллар палатаси Спикери ўринбосари Моҳд Рашид бин Хаснон ва дўстлик гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Мулоқот давомида Қонунчилик палатаси фаолияти, сиёсий партиялар фракциялари, Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакат ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Моҳд Рашид бин Хаснон, ўз навбатда Ўзбекистоннинг туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга эканини эътироф этиб, бутун дунёга машҳур ва ислом зиёратгоҳлари сифатида тан олинадиган Самарқанд, Бухоро ва Хива малайзиялик сайёҳлар учун муқаддас жойлардан бири эканини айтиб ўтди. 

Пандемия қийинчиликларига қарамай, 2020 йилда Ўзбекистон-Малайзия савдо айланмаси ҳажми 75,7 миллион долларга тенг бўлди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Малайзия сармоядорлари иштирокида 31 та корхона фаолият кўрсатиб келаётгани икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг самараси сифатида баҳоланди.

Учрашув якунида парламентлараро алоқаларни янада кенгайтириш, ҳамкорликдаги тадбирларни ташкил этиш, қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўри...

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев раҳбарлигида Ўзбекистон Прези...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палат...

Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Индонезия парламенти Вакиллар палатаси ...

Сенат раиси Туркия элчиси билан учрашди...

Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева кеча Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бе...

Сўнгги янгиликлар