Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Июнь/2022   ТИВ янгиликлари

Литва ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Ташқи ишлар вазирлигида Литва элчиси (қароргоҳи Вильнюсда) Эйтвидас Баярунас билан видеоконференция шаклида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Литва ҳамкорлиги доирасида режалаштирилган тадбирлар, шунингдек, икки томонлама муносабатларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлаш, томонларни қизиқтирган барча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Учрашув якунида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундига пухта тайёргарлик кўриш, шунингдек, жорий йил Литва ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бошчилигидаги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш хусусида келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, Эйтвидас Баярунас 2020 йил декабрдан бошлаб Ўзбекистонда Литва элчиси сифатида аккредитациядан ўтган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири иқлим ўзг...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация бугун вазирлар ви...

Тошкентда Қўшма демаркация комиссиясидаг...

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг Қўшма Ўзбекистон-Қоз...

Владимир Норов: Халқаро ҳамжамиятнинг Аф...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Душанбе шаҳрида бўлиб ў...

Сўнгги янгиликлар