Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


10/Сентябрь/2021   Спорт

Лиллехаммер-1994 қишки Олимпия ўйинлари чемпиони Лина Черязова шарафига ёдгорлик ўрнатилди


ТОШКЕНТ, 10 сентябрь. /«Дунё» АА»/. Лиллехаммер-1994 қишки Олимпиада ўйинлари чемпиони Лина Черязованинг қабри ободонлаштирилиб, унга ёдгорлик ўрнатилди, деб хабар берморқда «Дунё» АА мухбири.

Ватанимиз спорти тарихида афсонавий Лина Черязованинг ўрни беқиёс. Мустақил Ўзбекистоннинг илк Олимпиада чемпиони 2019 йил 23 март куни оғир хасталикдан сўнг ҳаётдан кўз юмган эди. Ўзбекистон Президентининг фахрий спортчиларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш бўйича берган топшириғига биноан, Л.Черязова дафн этилган қабристонда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

 Фристайл бўйича Лиллехаммер-1994 қишки Олимпия ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони дафн қилинган Россиянинг Новосибирск шаҳри, «Клешчинский» қабристонида унга ёдгорлик ўрнатилди. Мазкур тадбирда МОҚ, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари қатнашди.

Ёдгорликка Л.Черязованинг туғилган куни ва ўлими қайд этилган санадан ташқари «Фристайл бўйича Ўзбекистоннинг Олимпиада ва жаҳон чемпиони» деган таъриф ҳам битилган.

Фристайлнинг акробатика йўналишидаги моҳир спортчимиз шарафига қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон давлати мадҳияси илк бор янграган. Шунингдек, у 1993 йил жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Кўрсатган хизматлари учун «Меҳнат шуҳрати» ордени, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» ва «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонлари билан тақдирланган.

 «Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Лина Анатольевна Черязованинг хотирасини абадийлаштириш йўлида ёрдам берган барча ташкилотларга ўз миннатдорчилигини билдириб қолади», - дейилади МОҚ манбасида.

Мавзуга оид

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентг...

Бугун енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келди...

Ўзбекистонлик икки нафар шахматчи ФИДE р...

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) февраль ойи учун янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Эът...

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6-18 но...

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6-18 ноябрь кунлари йиғин ўтказади...

Сўнгги янгиликлар