Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Март/2023   Конституциявий ислоҳотлар

Латвиядан муносабат: Янгиланган Конституция Ўзбекистоннинг демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат сифатида янада ривожланиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади

РИГА, 26 март. /«Дунё» АА/. Латвиянинг «LETA» ахборот агентлигининг халқаро янгиликлар муҳаррири Алвис Эглитис Ўзбекистонда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини "Дунё" ахборот агентлиги билан ўртоқлашди:


- Ўзбекистон Конституциясининг янгиланиши мамлакатда сўнгги йиллар давомида амалга оширилаётган чуқур ислоҳотлар жараёнининг мантиқий давоми ҳисобланади.

Конституцияни янгилашда ҳужжат муқаддимасида қайд этилганидек, халқаро ҳуқуқнинг тамойиллари асос қилиб олингани айниқса муҳим жиҳатдир.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бўлими сезиларли даражада кенгайтирилган. Унда мазкур ҳуқуқ ва эркинликлар батафсилроқ баён этилган. Фуқароларнинг давлат томонидан кафолатланган кўплаб ижтимоий ҳуқуқлари таъминланиши ҳам муҳим жиҳатдир. Айниқса, давлат оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини - уларнинг маълумот тўплаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқини кафолатлайдиган меъёрни таъкидлашни истар эдим.

Шу тариқа, таклиф этилаётган Асосий қонун лойиҳасининг 1-моддасида қайд қилинганидек, янгиланган Конституция Ўзбекистоннинг демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат сифатида янада равнақ топиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади.

Мавзуга оид

Хитойдаги ватандошлар муддатидан олдин ...

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 48–референдум участкасида мудд...

Женевадан муносабат: Ўзбекистон Конститу...

БМТнинг Судьялар ва ҳуқуқшунослар мустақиллиги бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян...

Афинада бўлиб ўтган давра суҳбати Ўзбеки...

Мамлакатимиз элчихонаси «Греция – Ўзбекистон» дўстлик жамияти билан ўзаро ҳамкорликда мада...

Сўнгги янгиликлар