Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Латвиядан муносабат: Сўнгги йилларда эришилган илғор натижаларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларга талаб мавжуд

РИГА, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Латвия Фанлар академияси Иқтисодиёт институти директори Нина Линде «Дунё» АА учун шарҳида Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги фикрларини билдирди.


- Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар Латвияда катта қизиқиш билан кузатилмоқда, - деди эксперт. – Бош қомусга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш бўйича Конституциявий қонун лойиҳаси кенг қамровли халқаро тажриба ва амалиётни ҳисобга олган. Шу билан бирга, менинг фикримча, Конституцияда «Ўзбекистон - ижтимоий давлат» тамойилининг мустаҳкамланиши алоҳида эътиборга лойиқдир. Шавкат Мирзиёев Президентлиги йилларида бунинг учун мустаҳкам замин яратилди.

Хусусан, аҳолини арзон ва замонавий уй-жой билан таъминлаш, болалар манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат томонидан ногирон ва кўмакка муҳтож инсонлар учун зарур шарт-шароит ва тенг имкониятлар яратилишига кафолат бериш, шу жумладан халқаро илғор тажрибалар асосида инклюзив таълим бериш каби саъй-ҳаракатларни таъкидлаш мумкин.

Мен меҳнат ҳуқуқларини кафолатлаш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишда, шу жумладан, камбағалликни тизимли равишда қисқартириш муаммосини давлат сиёсати даражасига кўтаришда давлатнинг фаол ролини алоҳида таъкидлашни истардим.

Шу ўринда қайд этиш керакки, ушбу муаммонинг мавжудлиги ҳақидаги баёнот Ўзбекистон раҳбарининг кучли сиёсий иродасини  ва ушбу масалани мақсадли ҳал этишга бўлган қатъиятини намоён этди. Бу жараёндаги тизимли ёндашув, яъни мамлакат бўйлаб кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» каби механизмларнинг жорий этилиши ижобий натижалар бермоқда.

Сўнгги йилларда эришилган илғор натижаларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг қамровли ва узоқ муддатли ислоҳотлар жараёнининг ортга қайтмаслигини  кафолатлаш учун конституциявий ислоҳотлар зарур, деб ўйлайман.

 

Мавзуга оид

ЕХҲТ ДИИҲБ Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси ...

ЕХҲТ/ДИИҲБ Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси делегацияси аъзолари кеча Олий Мажлис Қонунчилик п...

Италияда таҳсил олаётган ватандошлар кон...

Италиянинг Сапиенца университети магистратура босқичи талабаси Иброҳимжон Жўрабоев Ўзбекис...

Эрондаги ватандош: Конституциявий ислоҳо...

Эронда яшаётган ватандошимиз Наргиза Муқимова Ўзбекистонда Конституциясига ўзгартиш ва қўш...

Сўнгги янгиликлар