Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Июль/2022   Саналар

Ўмондаги ватандош: Ўзбекистон Давлат герби - тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимиз ифодаси

МАСКАТ, 2 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллигини муносабати билан мамлакатимизнинг Ўмондаги элчихонасида «Оламни маҳлиё айлаган диёр» шиори остида давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда Ўмонда истиқомат қилаётган ватандошлар, ўзбек диаспораси вакиллари иштирок этди.

Иштирокчиларга давлатимиз гербининг тарихи, қонуний асослари, юртимиз мустақиллигини ифода этишда тутган ўрни ва унда акс этган тимсоллар ҳақида сўзлаб берилди.

Ўмондаги ўзбек диаспораси вакили Шаҳодат Тўраева мамлакатимиз рамзи ҳар бир ўзбекнинг фахри-ғурури эканини таъкидлади.

- Давлатимиз герби халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этган, - деди у. - Ушбу муқаддас рамз тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимизни ҳам ифодалайди. Гербимизда акс эттирилган тасвирлар юртимиз тарихи, унинг ҳудудида яшовчи турли миллат ва элатларнинг анъаналарини ўзида мужассам этган.

Тадбир давомида, шунингдек, ватандошлар билан мамлакатимизда амалга оширлаётган конституциявий ислоҳотлар ҳақида ҳам фикр алмашилди. Жумладан, ўзбек диаспораси фаоли Исроил Мажидов бугунги кунда Асосий қонунимизни такомиллаштириш бўйича ғоятда масъулиятли босқичга қадам қўйилганини таъкидлади.

- Ишончим комилки, халқимиз истаги ва идроки билан амалга оширилаётган ушбу ўзгартиришлар юртимиз равнақи йўлида хизмат қилади, - деди Исроил Мажидов. – Фурсатдан фойданиб, барча ватандошларимизни  Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллиги билан табриклайман.

 

Мавзуга оид

Руминия элчиси: Қадимий Наврўз байрамини...

Руминиянинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Кристиан Чобану халқимизга Наврўзи олам байрами ...

Япониядан муносабат: Таклиф қилинаётган ...

Японияда таълим олаётган ва ишлаётган ватандошларимиз «Дунё» АА учун интервьюсида умумхал...

Нью-Йоркдаги ватандош: Давлатимиз герби ...

Нью-Йорк штатининг марказий шифохоналаридан бири бўлган “Crouse Hospital”да шифокор бўлиб ...

Сўнгги янгиликлар