Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

04/Декабрь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Кувайтда ўтказилган халқаро тадбир доирасида Ўзбекистон тарихи ва замонавий ривожланишига бағишланган фотосуратлар ҳамда амалий санъат асарлари намойиш этилди

АЛ-КУВАЙТ, 4 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Кувайтдаги “Harvard American Bilingual School” мактабида ўтказилган халқаро фестиваль доирасида ватандошларимиз иштирокида ташкил этилган Ўзбекистон бўлмасида республикамизнинг тарихи ва замонавий ривожланишига бағишланган фотосуратлар ҳамда амалий санъат асарлари намойиш этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистон бўлмасидан жой олган ахборот материаллари фестиваль иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда мазкур мактабнинг ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Олимхон Шукуров раҳбарлик қилаётган 5-синфнинг кувайтлик, мисрлик, покистонлик ва бошқа мамлакатларига мансуб  ўқувчилари мамлакатимиз Давлат мадҳиясини ўзбек тилида куйлаб беришди.

Мавзуга оид

Эрон матбуотида Ўзбекистонда қайта тикла...

«Iran News» газетасида «Қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш Ўзбекистон учун умуммилл...

Ўзбекистон Президентининг инаугурация ма...

Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» газетаси веб-саҳифасида «Ўзбекистон Республикаси Президен...

Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқар...

Германиянинг «It-times» онлайн нашрида «BYD «UzAuto» билан Марказий Осиёда электромобиллар...

Сўнгги янгиликлар