Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Апрель/2020   Жамият

Кувайт ОАВларида Ўзбекистон раҳбариятининг COVID-19 га қарши кураш сиёсати ҳақида мақолалар чоп этилмоқда

АЛ-КУВАЙТ, 27 апрель. /«Дунё» АА/. Кувайт оммавий ахборот воситалари, хусусан, араб ва инглиз тилларида нашр этиладиган «Ал-Анба» ва «Таймс Кувайт» газеталари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг пандемия даврида коронавирус тарқалишига қарши курашиш, иқтисодиёт ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги сиёсатини фаол ёритиб боряпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Нашрларда келтирилишича, Ўзбекистон дунёнинг кўплаб давлатлари каби иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда COVID-19 пандемияси оқибатларини ҳис қилмоқда. Бундай шароитда республика раҳбарияти аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва саноат корхоналари, қурилиш соҳасининг тўлиқ ишлашини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Кувайт газеталарида таъкидланишича, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатда коронавирус тарқалишига қарши курашиш, қисқа фурсатларда фаол турмуш тарзига қайтиш, карантин тартибини халқаро ва миллий талабларга мувофиқ равишда босқичма-босқич юмшатиш бўйича аниқ чоралар белгиланган.

Ҳозирги вақтда корхона ва коронавирус ҳолатлари аниқланмаган минтақаларда якка тартибдаги саноат корхоналари, фермер хўжаликлари ва кластерлар, қурилиш ишлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг санитария меъёрлари ва протоколларига қатъий риоя қилган ҳолда тикланади.

“Ҳукумат коронавирусга қарши фаол иш олиб боришни давом эттиради. Бу мамлакат аҳолиси саломатлиги ва ҳаёти учун муҳим вазифа. Шу билан бирга, 34 миллион аҳолини озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлари билан таъминлаш, фуқаролар турмуш даражаси ва даромадлари пасайишининг олдини олиш, ватандошлар эҳтиёжларини таъминлаш ишлари изчил амалга оширилмоқда", дейилади хабарларда.

Ахборот манбаларида Ўзбекистонда вирус инфекцияси қайд этилиш ҳолати мамлакат аҳолисига нисбатан паст кўрсаткичда сақлаб қолгани айтилади.

«Ҳукумат томонидан ўз вақтида қабул қилинган самарали ва қатъий чоралар туфайли бугунги кунда Ўзбекистондаги коронавирус билан боғлиқ вазият назоратга олинган», дея муносабат билдирилади Кувайт оммавий ахборот воситаларида чоп этилган хабарларда.

Мавзуга оид

Европа парламенти делегацияси Бухоро вил...

Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делег...

Ўзбекистон ва Хитой раҳбарларининг телеф...

Жумладан, Хитой Халқ Республикасининг расмий ахборот манбаи “Синьхуа” бу мавзуга мурожаат ...

Туркия адабиётшунос ва тилшунос олимлари...

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси Анқаранинг Ғозий университети ва Тошкент давлат шар...

Сўнгги янгиликлар