Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   Медиа

Кувайт матбуотида Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари таҳлил этилди


АЛ-КУВАЙТ, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тақдим этилган «Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари» сарлавҳали мақола Қувайтнинг «Ал-Шааҳид» газетасида чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Материалда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорликнинг аҳамияти, шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик учун мавжуд салоҳиятга алоҳида эътибор қаратилган.

«Ҳозирги кунда Марказий Осиё мамлакатларининг асосий савдо йўллари шимолий йўналишда ривожланган. Бироқ ташқи савдони диверсификация қилиш ва иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришда жанубий йўналиш ҳам истиқболлидир. Бу орқали Жанубий Осиё  мамлакатлари, жумладан, Афғонистон, Бангладеш, Бутан, Мальдив ороллари, Непал, Покистон, Ҳиндистон ва Шри-Ланка билан алоқаларни мустаҳкамлашга эришилади», деб таъкидлайди нашр.

Мавзуга оид

Покистон оммавий ахборот воситалари янги...

Покистоннинг етакчи «Daily Spokesman» газетаси веб-сайтида «Янги Ўзбекистонда аёллар» сарл...

«Al Ittihad» газетасида Ўзбекистон-БАА п...

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)нинг «Al Ittihad» газетасида икки давлат ўртасидаги парлам...

Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган ди...

Таиланднинг «They News» ва «M Today» электрон нашрларида «Ўзбекистонда диний-маърифий со...

Сўнгги янгиликлар